Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда президент сайловлари олдидан сукут куни кучга кирди
17 мартда Россияда 18 мартда ўтадиган президент сайловлари олдидан бутун мамлакат бўйлаб сукут куни кучга кирди.
Бу кун исталган сайловолди ташвиқоти ва сиёсий реклама тақиқланади, сайловчилар эса “сукут”да ўз танловлари борасида ўйлаб кўриб, 18 мартда кимга овоз беришларини ҳал қилишлари керак бўлади.
Қонунга кўра ташвиқотга тақиқлов сайловдан бир кун аввал кучга киради. Бундай қоида дунёнинг кўплаб давлатларида сайловчиларга осойишта вазиятда ўз танловларини қилишлари учун берилади.
Ташвиқот тақиқланадиган кунгача номзодлар сайловчилар билан учрашиб, сайловолди тадбирлари ва акциялари ўтказадиган, ташвиқот плакатларини илишадиган 3 ойлик давр амал қилди.
Бу даврнинг охирги 28 куни сайловолди кампаниясининг энг фаол босқичи бўлиб, Россия президенти лавозимига номзодлар телевидение, радио, даврий нашрлар ва интернет орқали максимал кенг аудиторияга ўз таклифларини билдирган ҳолда мурожаат қила оладилар.