Жаҳон | 20:10 / 18.03.2018
49825
2 дақиқада ўқилади

Хитой метросидаги «арвоҳ-поезд» видеода муҳрланди

Фото: Белновости

Хитойнинг Баотоу округидаги метро станциясида кузатув камераси “арвоҳ-поезд”ни қайд қилди.

Видео Hidden Underbelly 2.0 ютуб-каналида жойлаштирилган. Маълум қилинишича, ушбу видео каналга Хитойдан жўнатилган. Каналнинг таъкидлашича, арвоҳ-поезд 10 март куни видеода қайд қилинган ва станция ходимлари бу видеоёзувни кўришганда карахт ҳолга тушишган.

Улардан бирининг айтишича, у 12 йиллик фаолияти давомида бундан даҳшатлироқ нарсани кўрмаган.

Видеода станцияга яқинлашаётган поезд овозини яхши эшитиш мумкин, бироқ поезднинг ўзи деярли илғанмас бўлиб, фақатгина олди фараларини кўриш мумкин. Унинг қолган қисми ва вагонлари деярли шаффофдир. 

Поезд станцияда гўёки йўловчилар кириб-чиқишларини кутаётгандек бир неча сония туриб, сўнгра жойидан жилиб, йўлида давом этади. 

Видеога берилган изоҳларда фойдаланувчилар турли фикрлар билдиришган. Кимдирлар поездни параллел оламдан деб айтган бўлсалар, бошқалар эса ҳарбий тажрибалар натижаси деб атаганлар. Бундай ҳодисаларга шубҳа билан қаровчилар эса видеони бир видеоёзувнинг иккинчиси устига қўйилиши дейишган.

Мавзуга оид