Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда наслли товуқ етиштириш бўйича янги корхона ишга туширилади
Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугун аҳолининг тухум ва парҳез гўштга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида етти хазинанинг бири ҳисобланган паррандачилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Энг муҳими, аҳолининг ушбу турдаги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи қондирилиб, бозордаги нарх барқарорлиги таъминланмоқда. Маълумки, Самарқанд вилояти паррандачилик соҳасида бой тажрибага эга етакчи ҳудудлардан ҳисобланади.
Ана шундай корхоналардан бири «BARAKA CHICKEN» МЧЖ Оқдарё туманида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, жамият томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк» кредит маблағлари кўмагида инкубатор цехи, бройлер цехи, бройлерларни сўйиш ва қайта ишлаш ҳамда хорижий давлатларга экспорт қилиш бўйича янги корхона ишга туширилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан Германия Коммерцбанки кредит линиялари ҳисобидан 3,2 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилади.
Корхона томонидан паррандачилик соҳасида халқаро миқёсда етарли тажрибага эга бўлган Нидерландия давлатининг «VDL Agrotech B.V.» корхонасидан замонавий ускуналар олиб келинади. Лойиҳанинг йиллик қуввати 6,9 млн. бош жўжа ва 2700 тонна гўшт маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилади.
«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг бундай истиқболли сармояси эвазига Самарқанд вилоятининг 100га яқин ёш йигит-қизлари учун янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, паррандачилик соҳасидаги замонавий ишлаб чиқариш комплекси яратилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:41 / 23.06.2026
Наманганда паррандачиликнинг тўлиқ саноат цикли йўлга қўйилмоқда
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026