Жаҳон | 12:10 / 18.03.2018
22299
1 дақиқада ўқилади

Жонсон: Россиянинг жавоб чоралари россияликларнинг ўзига зарар келтиради

Фото: Getty Images

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон маълум қилдики, Буюк Британия собиқ жосус Сергей Cкрипаль заҳарланиши ортидан 23 нафар россиялик дипломатни қиролликдан чиқариб юборишига жавобан Россия томонидан қайтарилган жавоб чораси фақат россияликларнинг ўзигагина зарар келтиради. Бу ҳақда The Sun хаба тарқатди.

«Бу бефойда чоралар фақат оддий россияликларга зарар келтиради. Улар инглиз тилини ўрганиб, Британия визаси учун заявка топшириш имкониятидан маҳрум бўлишади», — деган Жонсон.

У Солсберидаги воқеадан кейин Франция, Германия ва АҚШ Британияни қўллаб-қувватлаб чиқишганини эслатиб ўтган. Россия эса, унинг фикрича, «изоляцияда яккаланиб қолмоқда».

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия элчихонасининг 23 нафар дипломатик ходимидан Россия ҳудудини бир ҳафта муддат ичида тарк этишни талаб қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда Британия Кенгаши (British Council)нинг фаолияти тўхтатилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид