Жаҳон | 11:18 / 19.03.2018
7463
2 дақиқада ўқилади

АҚШ разведка хизматлари КХДР билан махфий алоқа каналини ўрнатди

Майк Помпео/Фото: Reuters

АҚШ разведка маҳкамалари Шимолий Корея билан норасмий алоқа каналини ўрнатишди, унга кўра маълумот алмашиш мумкин. Бу ҳақда CBS News телеканали амалдорларга асосан хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, махфий алоқа каналини ўрнатиш бўйича асосий саъй—ҳаракатларни МРБ кўрмоқда. Маҳкама директори Майк Помпео Давлат департаменти томонидан БМТ орқали ўрнатилган дипканалдан фарқли тарзда, бундай «тинч дипломатия» турини қўллаб-қувватламоқда, деб хабар беради «РИА Новости».

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга рози бўлди. Аввалроқ, икки етакчи учрашуви 2018 йил май ойи охирига қадар бўлиб ўтиши кераклиги маълум қилинганди. Трампнинг тахминича, томонлар мулоқот якуни бўйича «жаҳон учун энг буюк келишувга» эришишади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Гён Хва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича келишувга риоя этишга «сўз бергани» ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид