Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл четида турган профилактика инспекторини машинада уриб кетишди
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 17 март куни соат 21.30ларда Қорасув маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган А.М. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини Ибрат МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Янгиқўрғон-Нанай” автомобиль йўлининг 3-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида турган Янгиқўрғон тумани ИИБ профилактика инспектори Ш.М.ни уриб юборган.
Натижада Ш.М. касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026