Жаҳон | 22:20 / 20.03.2018
4039
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистондаги тинчлик музокараларида иштирок этади

Фото: Анадолу

АҚШ Қуролли кучлари штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасининг раиси генерал Жозеф Данфорд Кобулга ташриф буюрди.

Унинг бошчилигидаги делегация Афғонистон президенти Ашраф Ғани қабулида бўлган.

Учрашув чоғида Ғани расмий Кобул «Толибон» билан тинчлик йўлидаги музокаралар бошлашга тайёр эканини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, агар толибонлар Афғонистон ҳукуматининг тинч музокаралар бўйича ташаббусини қўллаб-қувватласа, афғон ҳукумати уларни таъқиб қилмайди.

«Уруш - чора эмас», деган Афғонистон президенти.

Ўз навбатида, Данфорд хабар қилдики, АҚШ Афғонистон бўйича стратегияда янги амалиётга ўтади.

Унинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон Афғонистоннинг доимий стратигик ҳамкори ҳисобланади ва мамлакатда терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, Вашингтон Афғонистон бўйича тинчлик жараёнида иштирок этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид