Жаҳон | 16:30 / 20.03.2018
6885
1 дақиқада ўқилади

АҚШ шу ҳафтаёқ Хитой товарларига бож жорий этади – Bloomberg

Фото: ТАСС

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти шу ҳафтадаёқ Хитой товарларига тахминан 60 млрд долларлик миқдорда божлар жорий этиш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg бир неча манбаларга асосан хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, божлар Пекинни Америка корхоналаридан интеллектуал мулкни ўғирлаганлик учун жазолаш сифатида жорий этилмоқда.

Маълум бўлишича, маъмурият товарларнинг барча турларига кенг кўламли божлар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда: Хитойда ишлаб чиқарилган маиший электроникадан тортиб пойабзал ва кийим-кечакка қадар. Шунингдек, Хитойнинг АҚШга киритадиган сармояларига чекловлар қўйилади.

Манбаларнинг қайд этишича, божларнинг аниқ миқдори ва таркиби ўзгариши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид