11:10 / 20.03.2018
15963

АҚШда «ҳалокатли жазирама» юз бериши тахмин қилинди

Фото: REUTERS / Jonathan Alcorn

Америкалик олимларнинг хулосасига кўра, иқлим ўзгариши Калифорния ва АҚШ жануби-ғарбида 2020 йилда жиддий жазирама ҳароратга олиб келади. Тадқиқот EurekAlert! порталида эълон қилинган.

Майамидаги Денгиз ва атмосфера фанлари мактаби олимларининг таъкидлашича, дунёда иқлим ўзгаришининг асосий сабабига инсон фаолияти айланган.

Улар ўз тадқиқотларида 1900-2010 йиллар даврига алоқадор иқлим моделлари ва об-ҳаво маълумотларидан фойдаланишди. Шу асосда XXI асрнинг охирига қадар ёзги даврда об-ҳаво ҳарорати ўсиши тахмин қилинди.

Ҳарорат уч ва ундан кўпроқ кун давомида рекорд даражада юқори кўрсаткичларга эришганида жазирама иссиқ об-ҳаво сифатида белгиланган.

Якунда тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, 2030 йилда глобал исиш туфайли Буюк кўллар ва Буюк текисликларда (2050 йилга келиб) иссиқ тўлқинлар пайдо бўлади. Бу жазирама об-ҳавони қабул қила олмайдиган кишилар ўртасида ўлим даражасининг ошишига олиб келиши мумкин.

Top