Жаҳон | 15:45 / 21.03.2018
2607
1 дақиқада ўқилади

Хитой киносаноатини Тарғибот бўлими бошқарадиган бўлди

Фото: Reuters

Хитой киносаноатини ХХР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда Deadline хабар қилмоқда.

Ўтган ҳафтада Пекин ХХР Матбуот, радиоузатиш, кинематография ва телевидение ишлари бўйича давлат Бош бошқармаси фаолиятини тугатди.

Тарғибот бўлимининг кино соҳасидаги муҳим мажбуриятларига маъмурий масалаларни бошқариш, ишлаб чиқаришни тартибга солиш, тарқатиш ва намойиш этиш, халқаро ҳамкорлик масалаларини ҳал этиш ҳамда бошқалар айланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид