Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савченко эффекти. Порошенко Радага қурол олиб киришни тақиқлади
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Олий радаси биносига совуқ ва ўқотар қурол олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда Порошенконинг сайтида хабар берилади.
«Қонунга мувофиқ, Украина Олий радаси, Украина президенти, Украина Вазирлар Маҳкамаси биноси, шунингдек, Украина давлат ижро органлари ишловчи ҳамда давлат томонидан қўриқланадиган бошқа иншоотларга совуқ ёки ўқотар қуролга эга бўлган шахслар киритилмайди», - дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу биноларга портловчи моддалар, ўқ-дорилар, қурол муляжлари, ёнувчи моддалар ва тез ёнадиган буюмларни олиб кириш тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко кутилмаган видеони эълон қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026