Иқтисодиёт | 10:43 / 22.03.2018
7248
1 дақиқада ўқилади

Финляндия бахт билан савдо қилишга бел боғлади

Фото: AP

Финляндияга топ даражадаги молиявий мутахассислар етишмаяпти. Мамлакат Марказий банкининг бўлинмаси – Финляндия молиявий назоратида (қимматли қоғозлар, инвестбанклар ва кредит ташкилотлари учун жавоб берувчи орган) – 30 нафар юқори малакали мутахассисларга чуқур эҳтиёж бор. Назорат идораси раҳбари Аннели Туоменнинг билдиришича, у ушбу мутахассисларга етакчи молиявий конгломератлардаги каби пул бера олмайди, шунинг учун «дунёдаги энг бахтли давлатда ишлаш бахти билан бўлишишга» тайёр эканини айтди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

«Биз ўзимизга ходимларни пул билан сотиб ололмаймиз. Бизда Финляндия бошқа давлат органлари билан солиштирганда яхши маошлар, бироқ хусусий сектор билан бу борада рақобат қила олмаймиз», - дея маълум қилди у.

Туоменнинг тушунтиришича, Хельсинкига Скандинавиядаги энг йирик молиявий конгломерат - Nordea Bank кўчиб ўтаётгани туфайли 30 нафар топ даражадаги мутахассис зудлик билан талаб этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид