Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram лентадаги постлар намойишига янгича ёндашади
Instagram янгиликлар лентасида постлар намойишига одатий ёндашувини ўзгартиради. Бу ҳақида ижтимоий тармоқнинг расмий блогида маълум қилинди. Таъкидланишича, янгича ёндашув фойдаланувчиларга энг долзарб контентларни кўриш имконини беради.
"Бугун биз "Янги постлар" тугмасини ишга туширдик. У сизга қайси пайт лентани янгилаш борасида мустақил қарор чиқариш имконини беради. Шу тугмага боссангиз, лента тепасидаги охирги контентга кирасиз, босмасангиз - лентани кўра бошлаган пайтингиздаги постларни кузатишда давом этасиз", - дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқда янгича ёндашув Instagram фойдаланувчиларини хурсанд қилишига умид билдиришди.
Шунингдек ишлаб чиқувчилар яна бир ўзгартириш киритишга қарор қилишди, унга кўра, яқинда юкланган постлар юқорида кўрсатилади. "Бу сизнинг янгиликлар лентангиз доим долзарблигича қолиши учун қилинган, сиз ҳам ўзингиз учун аҳамиятли бўлган постларни ўтказиб юбормайсиз", - дейишди ижтимоий тармоқда.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
12:55 / 12.01.2026