Спорт | 20:50 / 23.03.2018
14614
1 дақиқада ўқилади

«Лос-Анжелес Гэлакси» Ибраҳимович трансферини эълон қилди

Фото: fc Los Angeles Galaxy

Швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович фаолиятини Американинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клубида давом эттиради.

36 ёшли футболчи эркин агент мақомида MLS клуби таркибига қўшилди.

Унинг меҳнат битими шартлари ҳақида батафсил маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович «МЮ» клуби билан имзолаган шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, эркин агентга айланган эди.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид