Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеуллик ишчиларнинг компьютерлари жума куни мажбуран ўчириладиган бўлди
Сеул мерияси сўнгги ўн йилда Жанубий Кореяни қамраб олган меҳнаткашлик эпидемияси билан курашга йўналтирилган янги чорани таклиф қилди. Энди жума кунлари Сеулдаги офислар ишчиларининг компьютерлари мажбуран ўчирилади.
Мазкур ташаббус 30 март кунидан бошлаб амалга оширилади ва у уч босқичдан иборат бўлади. Дастлаб компьютерлар ўчириладиган вақт 20:00 этиб белгиланса, кейинроқ - 19:30, ундан кейин эса 19:00 этиб белгиланади.
Сеул мериясида тажриба барча ишчиларга нисбатан қўлланиши таъкидланди, фақат "фавқулодда ҳолатлар"гина бундан мустасно.
Шуниси диққатга сазоворки, маҳаллий хизматчиларнинг 67 фоизи дастурга тест жараёнини киритмасликни сўраган.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026