Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланганини эслатди
Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасига кўра суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида эслатиб ўтилди.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 7-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шу билан бирга, қуйидаги ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди:
Ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
Фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар (масалан, маъмурий қамоққа олинган шахслардан жисмоний ишларда фойдаланиш).
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникеева кўча тозалаш ишлари чоғида «КамАЗ» тагида қолиб ҳалок бўлгач, ижтимоий тармоқда мажбурий меҳнатга қарши норозилик кучайди.
Мавзуга оид
17:52 / 13.01.2026
Бувайдада буйруқни бажаргани учун ишдан олинган мактаб директори лавозимига тикланди
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
16:35 / 05.01.2026