Божхоначилар 20 тоннага яқин уруғлик чигитларни мамлакатдан ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олишди
Фарғона вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, Фарғона тумани “Водил” қишлоғида 1995 йилда туғилган Ф. Ж. бошқарувидаги “Мерседес-бенц” русумли юк автомашинаси тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганида, юкхонасида нархи 43 млн. 33 минг сўмлик, 9563 кг. “Бухоро 102” навли дориланган уруғлик чигит мавжудлиги аниқланди.
Ж.Б. уруғлик чигитларни А.Г.га тегишли эканлигини ва уларни 10 млн. сўм эвазига айланма йўл орқали Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлганини маълум қилди.
Шундан сўнг А.Г.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида келгусида Қирғизистон Республикасига ўтказиш учун мўлжалланган нархи 42 млн. 570 минг сўмлик 9460 кг. “Бухоро 102” навли дориланган уруғлик чигитлари сақланаётгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
15:43 / 03.08.2024