Жамият | 07:54 / 24.03.2018
4968
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахс фуқароларни 7 млн сўм ва 5 минг долларга чув туширди

Фото: KUN.UZ

Навоий шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 22 март куни ИИБга тушган маълумотларга кўра, 2017 йил июнь ойида Навбаҳор тумани “Аримжон” маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1973 йилда туғилган О.Ф. Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Ҳ. ва Тайлоқ туманида яшовчи Н.М.га “Навоийэлектрокимё” заводидаги эски биноларни бузиб олиш учун ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончларига кириб, 7 млн.750 минг сўм пули ва 5 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида О.Ф. қўлга олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид