Спорт | 18:08 / 24.03.2018
25151
1 дақиқада ўқилади

Перес Зидан келажаги бўйича бир қарорга келди

«Реал» президенти Флорентино Перес бош мураббий Зинедин Зидан билан ҳамкорликни узайтиришдан манфаатдор, деб ёзади Marca.

45 ёшли франциялик мутахассис ўз келажаги ҳақида бир қарорга келмаган ва мавсум якунлангунга қадар, ўйлаб кўриш учун мухлат сўраган.

Бу масала бўйича мавҳумлик борлиги сабабли, клуб Зиданга ўринбосар ишларини бошлаб юборган, аммо раҳбарият унинг қолишини истамоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид