Украина НАТОга қандай шартда аъзо бўлиши айтилди
Украина Олий радасининг фракциядан ташқари халқ депутати Виктор Чумакнинг маълум қилишича, мамлакат НАТОга Шимолий Атлантика альянси билан муносабатларнинг янги стандартлари юзага келса, аъзо бўлиши мумкин. Бу ҳақда NewsOne хабар бермоқда.
«Демократия – бу яхши бошқарувдир. Бу олигархлар ҳукумати эмас, балки айнан демократик республика, бунда шаффоф қарорлар қабул қилиниши керак, давлат қарорлари сиёсий рақобат, манфаатдор томонлар билан муҳокама орқали қабул этилиши лозим. НАТО учун сиёсий қарорларни қабул қилиш бўйича бу жараён демократия асоси саналади», - дея айтиб ўтди Чумак.
Шунингдек, сиёсатчининг фикрича, мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига кириши учун «НАТО ва Украина ўртасидаги муносабатларнинг бошқача стандартлари бўлиши лозим». Чумакнинг аниқлик киритишича, бу стандартлар ҳарбий битимларни эмас, балки коррупцияга қарши ва иқтисодий сиёсатдаги келишувларни, шунингдек, НАТО давлатлари билан техник регламентлар бўйича ягона стандартларни назарда тутади.
Мавзуга оид
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
21:13 / 11.10.2024