Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Импорт товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш тартиботи бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва “Ўзстандарт” агентлигининг Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш тартиботини бекор қилиш ҳақидаги таклифи қабул қилинди.
Белгилаб қўйилишича:
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш ихтиёрий асосда амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига ваколатли орган томонидан халқаро стандартлар талабларига мувофиқ аккредитация қилинган инспекция органлари эга;
инспекция органларининг хизматлари, шу жумладан юк ортишдан олдин инспекциядан ўтказиш хизматлари учун ҳақ тўлаш уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда очилган ҳисобрақамлари орқали амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарлар сифати, миқдори ва нархларининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда (кейинги ўринларда – Марказ) рўйхатдан ўтган импорт контрактлари шартларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш учун жавобгарлик импорт қилувчининг мансабдор шахслари зиммасига юклатилади;
давлат божхона хизмати органлари Марказда рўйхатдан ўтган импорт контрактлари доирасида эркин муомалага чиқарилган товарларнинг миқдори ва нархлари ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда Марказга тақдим этади.
Давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, тижорат банкларига юк ортишдан олдин инспекцияни ўтказувчи инспекция органини танлаш ҳақида импорт қилувчиларга тавсиялар бериш тақиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти “Ўзстандарт” агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, давлат манфаатларига етказилган зарарни қоплаш кафолатларини таъминловчи механизмларни жорий этган ҳолда импорт қилувчилар ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш бўйича таклифлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда аккредитация объектлари томонидан ваколатли органга ўтказиладиган тўловларни ундириш шартлари ва миқдорларининг танқидий қайта кўриб чиқилишини таъминлайди.
Белгиланишича, Марказ фаолияти соҳаси татбиқ этиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар харидларини ўтказиш (харид тартиботларини бажариш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқалар) бўйича ихтисослашган ташкилотни танлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ўрнатиладиган талабларга жавоб берадиган ихтисослашган ташкилотлар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бир ой муддатда давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга ихтисослашган ташкилотларга қўйиладиган талабларни, шунингдек, давлат харидларини ўтказиш доирасида ихтисослашган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари рўйхатини ўрнатилган тартибда белгилайди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026