Жаҳон | 20:50 / 26.03.2018
7269
1 дақиқада ўқилади

Испания Карлес Пучдемонни ҳибсга олишга ордер берди

Фото: EFE/SRDJAN SUKI

Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ишини кўраётган Шлезвиг немис шаҳри прокуратураси Испаниядан Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер олди.

“Биз Испания идораларидан унинг ҳибсга олинишига ордер олдик, бизда шунингдек Европа ордери ҳам бор”, деб айтган прокуратура вакили. Унинг айтишича, бугун, 26 мартда Пучдемоннинг ҳибсга олиниши бўйича қарор чиқарилади.

Прокуратура вакилининг айтишича, Пучдемоннинг Испанияга экстрадиция қилиниши қарори жорий йилда католиклар ва протестантларда 1 апрелга тўғри келаётган Пасха байрамидан кейин қабул қилинади. Шундан кейингина Пучдемонинг Испанияга топширилиши имкони кўриб чиқилади. Вакилнинг таъкидлашича, экстрадиция ишини кўриб чиқишга 60 кунгача вақт кетиши мумкин. 

Пучдемон 25 март куни Германияда Финляндиядан Бельгияга қайтаётганда қўлга олинганди.

Мавзуга оид