Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки шахс 1 млн 750 минг долларни ўзлаштириб юборди – ИИВ
23 март куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 28 август куни Чилонзор 9-даҳада яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.А. МЧЖ ташкил этиб, ушбу МЧЖга қариндоши, 1984 йилда туғилган Ж.Р.ни раҳбар этиб тайинлаб, 2017 йил 30 август куни Афсона кўчасида жойлашган офисида Украина Республикаси фуқароси, 1986 йилда туғилган Я.П. билан 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида бўлган фармацевтика маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Пулларни 90 кун ичида тўлиқ тўлаб беришни ваъда қилиб, 1.750.146 АҚШ долларига тенг дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини олиб, пулни келишилган муддатда бермасдан, 2017 йил 18 декабрь куни ўз мажбуриятларини бошқа МЧЖ раҳбари Х.Я.га ўтказиб бериб, сотиб олинган фармацевтика маҳсулотларини сотиб савдодан тушган 1.750.000 АҚШ долларини МЧЖнинг қурилишига инвестиция тариқасида киритиб пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Натижада Ж.Р. ушланган. Б.А.ни ушлаш чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026