Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қўшнисини пичоқлаб ўлдирган шахс қўлга олинди
Фото: Иллюстратив сурат
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 24 март куни соат 16.30ларда Баҳористон МФЙ Шаҳристон кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган Ш.Ч. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қўшниси 1989 йилда туғилган А.М.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.М. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ш.Ч. қўлга олинган.
Мавзуга оид
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
21:03 / 24.03.2026