Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook янги ҳимоя функцияларини тақдим этади
Американинг Facebook компанияси ўз фойдаланувчиларига конфидециалликни назорат қилиш бўйича янги воситаларни тақдим этади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга бир неча тугма ёрдамида ўз маълумотларини бошқариш имконини берувчи янги пунктни қўшмоқчи.
"Бу сиз атиги бир неча клавиш ёрдамида ўз маълумотларингизни бошқариш имконини берувчи, бизнинг бошқарув элементларимиз қандай ишлаётганига доир изоҳларни ўзида мужассам қилган меню", - дейилади компанияда.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар ўз ҳисоб ёзувларига қўшимча ҳимоя функциялари, икки омилли аутентификацияни қўшишлари мумкин.
Куни кеча Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқнинг 50 миллион фойдаланувчиси маълумотлари тарқалгани учун узр сўраган эди. Март ойи ўртларида The New York Times газетаси Cambridge Analytica 2016 йилдаги АҚШ президенти сайловларида Дональд Трампнинг сайлов олди кампанияси учун Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдалангани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025