Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой КХДРга таклиф билан чиқди
Фото: AP
ХХР раиси Си Цзиньпиннинг КХДР етакчиси Ким Чен Инга маълум қилишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга тайёр. Шунингдек, у муносабатларни ривожлантиришнинг тўртта принципини таклиф этди: олий даражадаги алоқалар, ишончли каналлардан фойдаланиш, тинч ривожланиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш. Бу ҳақда ХХР ТИВ сайтидаги баёнотда айтилади.
Си Цзиньпиннинг айтишича, Хитой ҳукумати ва коммунистик партияси Пхеньян билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда, шунингдек, турли даражаларда икки томонлама алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда мустаҳкамлаш тарафдори.
"Биз КХДР билан биргаликда олдинга қараб ҳаракатланишга, аввалбошдаги мақсадни унутмасликка, Пекин ҳамда Пхеньян ўртасида муносабатларни узоқ муддатли, соғлом ва барқарор тарзда ривожлантиришга тайёрмиз. Бу ҳар икки халққа фойда келтиради, шунингдек, минтақавий ривожланишга ҳисса қўшади", - дея маълум қилган Хитой етакчиси.
Мавзуга оид
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
09:37 / 19.03.2026
Россия КХДРдан 14,4 млрд долларлик ҳарбий ёрдам олди
16:31 / 25.02.2026