Куба Россия дипломатлари «қувғинидан» хавотирда
Куба Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, ғарб давлатларидан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилиши халқаро ҳуқуқ ва БМТ низоми нормаларига зиддир. Бу ҳақда РИА «Новости» Куба ТИВга асосан хабар бермоқда.
«Биз АҚШ ва НАТОга аъзо мамлакатлар томонидан кўплаб россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилаётганини афсус билан кузатмоқдамиз. Бу ҳаракатлар ҳодисани атрофлича ўрганмасдан, суриштирув натижаларини олмасдан туриб амалга оширилди ҳамда халқаро муносабатларда исталган можарони халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига мувофиқ мулоқот, тушуниш ҳамда ҳамкорлик йўли билан ҳал этиш бўйича позицияга зид», - дея хабар қилинади Куба ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Британияни россияликлар хавфсизлигини таъминлай олмасликда айблаганди.
«Британия ҳукумати ўз ҳудудида россиялик фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қодир эмаслигини бир неча марта кўрсатиб берди. Хусусан, бунга Россия ФХХ собиқ ходими Александр Литвиненконинг заҳарланиши, россиялик тадбиркорлар Бадри Патаркацишвили ҳамда Александр Перепиличний сирли ўлими, Борис Березовскийнинг шубҳали равишда «ўз жонига қасд қилиши» ва унинг ҳамкори Николай Глушковнинг бўғиб ўлдирилиши, шунингдек, Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи Юлия Скрипалга уюштирилган ҳужум мисол бўла олади», - дейилган Россия ТИВ баёнотида.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024