Жаҳон | 08:08 / 29.03.2018
10118
1 дақиқада ўқилади

Трамп шахсий шифокорини вазир этиб тайинламоқчи

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй бош шифокори Ронни Жексонни фахрийлар иши бўйича вазир лавозимига тайинламоқчи. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Мен ҳурматли адмирал, тиббиёт фанлари доктори Ронни Жексонни фахрийлар иши бўйича янги вазир этиб тайинламоқчи эканимни хабар қилишдан хурсандман. Айни дамда бу лавозимни Мудофаа вазирлигидан бўлган Роберт Уилки вақтинчалик бажариб турибди. Мен Дэвид Шулькинга бизнинг давлат ва бизнинг буюк фахрийларга қилган хизматлари учун миннатдорман!», - дея ёзган Трамп.

Эндиликда Жексоннинг номзоди АҚШ сенати томонидан тасдиқланиши лозим.

Мавзуга оид