Жаҳон | 23:00 / 29.03.2018
30019
3 дақиқада ўқилади

Зирҳли поезд ва Пекиндаги банкетлар. Ким Чен Иннинг Хитойга саёҳати

25-28 март кунлари КХДР раҳбари Ким Чен Ин Пекинга ташриф буюрди. Бу унинг ҳокимиятга келганидан буён (2011 йил) илк марта хорижга сафар қилиши бўлди.

У Хитой раҳбари Си Жинпинг таклифига биноан Пекинга махфий равишда, Хитой шимоли-шарқида, чегарада жойлашган Дандун шаҳри орқали келган. Икки давлат раҳбари учрашуви норасмий кечди: КХДР етакчиси Си Жинпингни ХХР раҳбарлигига қайта сайлангани билан табриклади.

Фото: AFP © KCNA
Фото: © KCNA
Reuters © KCNA
Фото: AP

Сафар давомида Ким Чен Инга Корея Марказий телеграф агентлиги мухбирлари ҳамроҳлик қилишди, улар давлат раҳбарининг хориж сафарини суратларга муҳрлашди.

Фото: Синьхуа

Ким Чен Ин бу сафари давомида кўп музокараларда қатнашмаган, у асосан банкетларда ва концертларда бўлган ҳамда жуда кўп табассум қилган.

Корея делегацияси Хитойга махсус зирҳланган поездда келди, ОАВ эътиборини жалб этмаслик учун махфий равишда сафарга чиқилди. The New York Times хабарига кўра, бу ўқ ўтмас поезд секин ҳаракат қилган ва винога тўла бўлган.

Пекинда учрашган сиёсатчилар ўз рафиқалари билан биргаликда суратга тушишди.

Фото: Reuters © KCNA

Сафар суратларидан кўриш мумкинки, меҳмонлар бир неча жойда зиёфатда бўлишган.

Фото: © KCNA
Фото: © KCNA
Фото: © KCNA

Business Insider нашри бу қабуллар ўта дабдабали кечганини алоҳида қайд этган: столлар турли таомлар билан тўлдирилган, КХДР раҳбарига маҳаллий қўшиқчилар ва раққослар санъати намойиш этилган.

Фото: AP

Сафар норасмий бўлсада, Си Жинпинг ва Ким Чен Ин Пекинда музокара ҳам ўтказишган. Музокаралар доирасида халқаро кун тартибидаги масалалар, Корея ярим оролидаги вазият ва икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди. Ғарб нашрлари, Ким Чен Ин мезбоннинг сўзларини тинмасдан ўз блокнотига ёзиб борганига эътибор қаратган.

Фото: © KCNA

КХДР етакчиси рафиқаси билан ташриф чоғида Хитой фанлар академиясининг инновациялар кўргазмасига ҳам борди, у ерда Шимолий Корея етакчиси махсус китобда эсдалик қайдини қолдирди.

Фото: © KCNA
Фото: © KCNA

3 кунлик ташрифдан кейин Корея делегацияси ортга ҳам зирҳли поездда қайтди.

Фото: © KCNA
Фото: Reuters

Ташриф якунида Си Жинпинг Ким Чен Инни яна бир бор Хитойга келишга таклиф этди. Бунга жавобан КХДР раҳбари ҳам Хитой раисини Пхеньянга таклиф қилди.

 Хитой нашрларида ёзилишича, Ким Чен Иннинг кейинги қадами АҚШ ва Жанубий Корея раҳбарлари билан учрашувлар бўлади.

Мавзуга оид