Жаҳон | 16:50 / 30.03.2018
8263
1 дақиқада ўқилади
Чехия АҚШга киберҳужумларда айбланаётган россияликни топширди
Чехия АҚШга россиялик Евгений Никулинни экстрадиция қилди, у Америка компаниялари сайтларига хакерлик ҳужумларини ташкиллаштиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда Reuters Чехия полициясидаги манбага асосан хабар берди.
Никулиннинг ҳимоячиси Мартин Садилек рус ОАВга ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Садилекнинг хабар беришича, Никулин 30 мартга ўтар кечаси Чехиядан АҚШга жўнатиб юборилган.
Унинг таъкидлашича, экстрадиция ҳақида ОАВ хабарларидан билган, сабаби мамлакат Адлия вазирлиги уни қабул қилинган қарор ҳақида хабардор этмаган.
Мавзуга оид
20:20
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024