19:40 / 30.03.2018
5447

Қозоғистонда криптовалюталар билан боғлиқ фаолият тақиқланмоқчи

Фото: РИА Новости / Юлия Кислицына

Қозоғистон миллий банки криптовалюталарни тартибга солиш масаласига консерватив муносабатда бўлиб, уларнинг қозоқ тангасига сотиб олиниши-сотилишини, биржаларнинг бу сегментда фаолиятини ҳамда майнингнинг ҳар қандай турини тақиқлаб қўймоқчи. Бу ҳақда миллий банк раҳбари Дониёр Акишев маълум қилган.

Акишевнинг айтишича, криптовалюталар кўплаб муаммолар келтириб чиқаради, улардан энг асосийси ушбу хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларининг ҳимояси ҳисобланади. “Биз миллий бозор билан боғлиқ хатарларни минималлаштирамиз, бирорта марказий банкда бу бозорни трансчегаравий бозорда бошқариш учун тўлиқ функционал бўлмаса керак. Шу сабабли, энг камида, биз бу хатарни миллий валюта орқали қисқартиришимиз лозим”, деб айтган Акишев.  

Унинг таъкидлашича, яна битта катта хатар – криптовалюталарни ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириш учун қўллаш имкони. “Криптовалюталар пул ювиш ва солиқдан қочиш учун идеал воситадир”, деб тушунтирди Акишев.

Акишевнинг қўшимча қилишича, марказий банкнинг криптовалюталар борасидаги қатъий позицияси Қозоғистоннинг аксарият давлат идоралари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Top