Жаҳон | 08:48 / 30.03.2018
27005
2 дақиқада ўқилади

Мадуро Скрипаль иши бўйича ўз позициясини маълум қилди

Фото: Carlos Garcia Rawlins/Reuters

Венесуэла президенти Николас Мадуро Скрипаль иши бўйича Россия ҳукумати билан бирдам эканини билдирди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ сайтида хабар қилинади.

«Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукумат ва халқ номидан Россия ҳукумати ҳамда халқи билан бирдам эканини билдирди. У АҚШ ва Европадаги баъзи давлатлар томонидан собиқ жосус Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича ишда Россия ҳукуматига қўйилган асоссиз айбловлар туфайли россиялик дипломатлар чиқариб юборилаётганини ташвиш билан кузатиб турибди», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Мадуро халқаро ҳамжамиятни «халқаро ҳуқуқ ва дипломатик конвенцияларни қўпол тарзда бузаётган» ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Венесуэла етакчисининг фикрига кўра, бу «фақат кескинлик ва глобал беқарорликнинг кучайишига олиб келяпти».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан тақдим этган материалларини бошланғич синф ўқувчилари расмлари билан тенглаштирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид