Жаҳон | 08:30 / 30.03.2018
11074
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Суриядан тез орада чиқиб кетишимиз мумкин

Фото: The Washington Pos

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Суриядан ИШИД террорчилик гуруҳи тор-мор келтирилганидан сўнг чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

«Биз ИШИДни таслим этмоқдамиз, Суриядан жуда тез орада чиқиб кетамиз. Бошқа одамлар энди бу ҳақда қайғурсин. Биз ўзимиз истаган мамлакатимизга қайтиб кетамиз», - дея айтиб ўтган Трамп.

Шунингдек унинг таъкидлашича, ИШИД ўзи томонидан эгаллаб олинган ҳудуднинг 100 фоизини йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Сурияда курд кўнгиллилари қўллаб-қувватланишини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид