Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура делегацияси Қирғизистонга борди
Фото: Бош прокуратура ахборот хизмати
Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (Молиявий полиция) раиси З.Осмоновнинг таклифига биноан 2018 йил 27-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи А.Мавлонов раҳбарлигидаги делегация Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида делегация аъзолари Қирғизистон Молиявий полициясининг иқтисодий соҳада давлат манфаатларини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва бошқа устувор йўналишлардаги фаолияти билан танишдилар.
Ўз навбатида, қирғиз томони Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент фаолияти билан батафсил таништирилди.
Томонлар Қирғизистон Республикаси президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида 2017 йил 5 октябрь куни имзоланган Идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш бўйича фикр алмашишди.
Хусусан, фаолиятнинг аниқ йўналишлари бўйича ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, мавзуга доир тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ташриф якунида томонлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг юқори даражада эканлиги қайд этилиб, идоралараро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:28
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026