Жаҳон | 16:01 / 31.03.2018
12797
2 дақиқада ўқилади

Чиқариб юборилаётган британиялик дипломатлар сони оширилади – Россия 

Фото: РИА "Новости"

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Британия мамлакатдан «50дан бироз кўпроқ» дипломатни чиқариб юбориши керак. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Биз чиқариб юборилаётган дипломатлар сонида тенглик ҳақида сўрадик. Британияликларда россияликлардан 50 дипломатга кўпроқ», - дея айтиб ўтди Захарова.

Лондон дипломатик миссиянинг 50 ходимини уйига қайтариши лозимлиги борасида аниқлик киритувчи саволга Захарова шундай деган: «50дан бироқ кўпроқ».

Аввалроқ, 30 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига 23 мамлакат элчилари чақирилди ва уларга ушбу давлатлар билан муносабатлардаги янги чоралар ҳақида маълум қилинди. «30 март куни Россия ТИВга Австралия, Албания, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Канада, Латвия, Литва, Македония, Молдавия, Нидерландия, Норвегия, Польша, Руминия, Украина, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швеция, Эстония дипломатик миссиялари раҳбарлари чақирилди», дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек. Мария Захарова Буюк Британиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан тақдим этган материалларини бошланғич синф ўқувчилари расмлари билан тенглаштирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид