Спорт | 22:19 / 31.03.2018
11842
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Ўзбек Эл Класикоси» «Пахтакор»нинг ғалабаси билан тугади

Фото: Tribuna.Uz

Суперлига 4-турида «Пахтакор» ва «Нефтчи» ўртасидаги «Ўзбек Эл Класикоси» бўлиб ўтди.

Ўйин мезбонларнинг ташаббуси остида ўтиб, йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади. Биринчи бўлимнинг 22-дақиқасида Маматов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимда Шимич ва Машарипов урган голлар ҳисобнинг 3:0 бўлишини таъминлади.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 9 очко билан 3-ўринга кўтарилди. «Нефтчи» 2 очко билан 11-ўринда қолди.

Суперлига, 4-тур
31 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Пахтакор (Тошкент) – Нефтчи (Фарғона) - 3:0 (1:0) 
Голлар: 
Даврон Маматов (45 автогол), Марко Симич (47), Жалолиддин Машарипов (63)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Суюнов (Гулистон). Назоратчи: К. Смирнов (Қарши). Комиссар: Р. Черников
Пахтакор – Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Фарруҳ Сайфиев, 66), Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Владимир Козак, Ростин Гриффитс, Азим Аҳмедов (Дилшод Раҳматуллаев, 84), Жасур Яхшибоев, Тиаго Безерра (Жамшид Искандеров, 86), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш
Нефтчи - Виталий Мирний, Искандар Шойқулов (Жалил Кимсанов, 46), Суннатилла Эрматов (Элёр Мамасолиев, 76), Отабек Аҳмаджонов (Абдураҳмон Абдулҳоқов, 54), Аббосбек Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Достон Турсунов (с)
Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов 19, Жасур Яхшибоев 21

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид