02:29 / 01.04.2018
8995

Италия чемпионатининг 30-турида "Ювентус" ҳамда "Милан" жамоалар тўқнаш келди. 

Фото: Twitter/Juventusfcen

Италия чемпионатининг 30-турида "Ювентус" ҳамда "Милан" жамоалар тўқнаш келди. 

Туринда кечган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

8-дақиқада Дибала ҳисобни очди. 28-дақиқада Бонуччи орадаги фарқни йўққа чиқарди. 79-дақиқада Куадрадо мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Хедира "Ювентус"га ишончли ғалаба тақдим этди. 

Ювентус – Милан 3:1 

Голлар: 1:0 – 8 Дибала, 1:1 – 28 Бонуччи, 2:1 – 79 Куадрадо, 3:1 – 87 Хедира.
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бенатия, Кьеллини, Лихтштайнер (Дуглас Коста, 46), Хедира, Пьянич (Бентанкур, 75), Матюиди (Куадрадо, 61), Асамоа, Дибала, Игуаин.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Биглия (Монтоливо, 76), Бонавентура, Сусо, Андре Силва (Калинич, 65), Чалханоглу (Кутроне, 80).
Огоҳлантиришлар: Бенатия (38), Родригес (39), Биглия (52), Монтоливо (82).

Top