Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятида фойдаланилмаётган объектлар тадбиркорлик субъектларига берилади
Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3635, 29.03.2018 й.) қабул қилинди.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.
Қарор билан Сурхондарё вилоятининг 9та туман (шаҳар)ларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ишлаб чиқариш майдонларида (жами 55,1 гектар) кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.
Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026