Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ғишткўприк”да кийимлари орасига яширган ҳолда 39та телефонни олиб кирмоқчи бўлган аёл ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали мамлакатга кириб келиш чоғида 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни ёзма декларацияламасдан олиб киришлари мумкин. Бунда ушбу миқдордаги товарлардан божхона тўловлари ундирилмайди. Ушбу миқдордан ошган товарларни эса ёзма декларациялаган ҳолда, божхона тўловларини тўлаб олиб кириш мумкин, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” божхона комплексига қўшни давлатдан кириб келган республикамиз фуқароси, 1991 йилда туғилган Т.М божхона назоратидан ўтиши чоғида у божхоначиларга белгиланган меъёрдан ортиқча товарлари йўқлигини маълум қилди.
Аммо, унинг шубҳали хатти-ҳаракатлари ҳушёр ходимлар диққатини ўзига тортди. Шундан сўнг ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийимлари орасига яширилган, қиймати 3 900 000 сўмлик 39 дона “IRBIS” номли уяли алоқа телефонлари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
09:59 / 23.01.2026