Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор Telegram жавоб бермаётганини маълум қилди
Telegram мессенжери маъмурияти Роскомнадзорнинг билдиришномасига ҳамон расмий жавоб бергани йўқ, деб хабар қилмоқда ТАСС. Сервисга берилган 15 кунлик муҳлат 4 апрель куни ўз ниҳоясига етади.
«2 апрель кунги маълумотларга кўра, Роскомнадзор маълумот тарқатиш ташкилотчиси мажбуриятларини бажариш лозимлиги тўғрисидаги билдиришномага расмий жавоб олмади, у 20 март куни Telegram Messenger Limited’га юборилганди. Бироқ ҳам почтадан, ҳам Роскомнадзор электрон манзилига ҳам на компания эгалари, на маъмурияти, на вакилларидан ҳеч қандай хат келмади», - дея хабар беришган идора матбуот хизматидан.
Мессенжер томонидан шифрдан чиқариш учун калитларни тақдим этиш маълумот тарқатиш ташкилоти мажбуриятларини бажариш доирасида керакдир. Telegram тегишли реестрга 2017 йилда киритилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram Россия ФХХга шифрлаш калитларини бериш нега имконсизлигини тушунтирганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026