Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлишни режалаштирмоқда
2018 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) бош директори Вильям Лейси Свинг бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ХМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтайи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
ХМТ делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
23:00 / 13.07.2026