Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Ҳиндистон мудофаа заводи жойлаштирилиши мумкин
Ўзбекистон Ҳиндистонга республика ҳудудида мудофаа ишлаб чиқариш мажмуасини жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг The Economic Times нашри хабар бермоқда.
Таклиф ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, Ҳиндистон мудофаа ускуналарини Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди нашр масаладан хабардор мансабдор шахсларга асосан.
Агар Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистонда мудофаа ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этишга қарор қилса, у чет элдаги биринчи шундай комплексга айланади ва Деҳлига Хитой фонида Евроосиёда стратегик ўринни эгаллашга имкон беради, дея таъкидлайди нашр.
Ҳиндистон сўнгги вақтларда мудофаа бўйича алмашув, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳасида Тошкент билан ҳамкорликни кенгайтирди. Ҳар икки томон ҳарбий ходимларни алмашиш ва ўқитишга қўшимча туртки беришга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган ҳафта Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири Мубашир Жавед Акбар Ўзбекистонга тўрт кунлик ташриф билан келди. У республика мудофаа вазири билан учрашди ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026