Европанинг 25 та давлатида соатлар юришини секинлаштирган носозлик тўғриланди
Европанинг электр энергия операторлари тармоғи ENTSO-E тармоққа аъзо 25 давлатда ток частотасини 50 Гц гача қайтариш учун чоралар кўрилганини маълум қилди.
ENTSO-E’нинг матбуот-котиби Клер Камюнинг 3 апрелда маълум қилишича, маиший техникага ўрнатилган ва ундаги вақт бориши ток частотаси ёрдамида ҳисобланувчи рақамли соатлар энди соз ишламоқда.
Март бошида Европанинг 25 та давлати аҳолиси маиший техникага ўрнатилган рақамли соатлар 6 дақиқалик кечикиш билан юраётганини аниқлашган. Бунга Косово ва Сербия ўртасидаги баҳс сабаб бўлган. Косово ҳудудида ишлаб чиқарилгандан кўпроқ энергия сарфланган. Косоводаги тармоқ балансини қўллаб-қувватлашга жавобгар Сербия эса ўз мажбуриятларини бажара олмаган.
Мавзуга оид
01:28
NASA Юпитер табиий йўлдошига учириладиган миссиясини тайёрламоқда
11:50 / 19.09.2024
Иш кўп, маош кам: Европа шифохоналарида “кадрлар инқирози” юз бермоқда
16:21 / 16.09.2024
Иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанат. Европанинг қайси давлатлари бу борада етакчи?
11:20 / 16.09.2024