Жаҳон | 20:50 / 03.04.2018
5562
2 дақиқада ўқилади

Исроил БМТ билан африкалик муҳожирлар ҳақидаги келишувини бекор қилди

Фото: РИА Новости / И. Носов

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилда минглаб африкалик муҳожирларнинг жойлашишини қонунлаштиришни кўзда тутган ташаббуснинг бекор қилинишини маълум қилди. 

У туманларида суданлик ва эритреялик муҳожирлар бўлганидан норози бўлган Тель-Авивнинг жанубидаги аҳоли билан учрашувда муаммонинг муқобил йўлларини излашни давом эттиришга ваъда берган.

“Охирги 24 соат ичида мен ички ишлар вазири Арье Дери, профессионал ҳамжамиятлар ва жанубий Тель-Авив аҳолиси вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказдим. Натижада мен келишувнинг устун томонлари ва камчиликларини баҳолаб, уни бекор қилишга қарор қилдим”, деб айтган Нетаньяху.

Бекор қилинган лойиҳа БМТнинг қочқинлар ишлари агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган. У 16 минг африкаликнинг Канада, Германия ёки Италия каби ривожланган давлатларга кўчириб ўтказилишини назарда тутган. Исроил ҳукумати ҳам деярли шунча миқдордаги муҳожирларни Исроилда жойлашишини қонунийлаштирмоқчи ва муҳожирларни бутун мамлакат бўйлаб тенг тақсимлаб, ишга жойлашишларида ёрдам бермоқчи бўлган. 

Ушбу ташаббус африкаликларнинг Руандага мажбурий жўнатилиши лойиҳаси ўрнини эгаллаши керак эди.

Мавзуга оид