Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон давлат бюджети харажатлари 2018 йилда 30 миллиард доллардан ошади
Қозоғистон республика бюджетининг харажатлари 2018 йилда 9 триллион 643 миллиард тенгени ташкил этади (30 миллиард 134,4 миллион доллар). Бу ҳақда 3 апрель куни Қозоғистон ҳукумати йиғилишида молия вазири Бахит Султонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонни модернизация қилиш учун 292,5 млрд тенге (914 млн доллар) йўналтирилади. У, хусусан, ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш, Назарбоев университетини ривожлантириш, ногиронларга ғамхўрлик қилаётган кишиларга нафақалар тўлаш учун ишлатилади.
Бундан ташқари, қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш учун қўшимча 31 миллиард тенге (96 миллион 875 минг доллар), қурилиши тугалланаётган уй-жойлар муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун 31,5 миллиард тенге (98,44 миллион доллар), маҳаллий йўлларни ривожлантиришга 29 миллиард тенге (90 миллион 625 минг доллар) ажратилади. Агросаноат комплексининг ривожланиши учун 15,6 миллиард тенге (48 миллион 750 минг доллар), кибержиноятчиликка қарши кураш бўйича чора-тадбирларга 71 миллиард тенге (221 миллион 875 минг доллар) сарфланиши режалаштирилган.
Шунингдек, президентнинг бешта ижтимоий ташаббусини амалга ошириш учун харажатлар ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025