Жаҳон | 14:50 / 03.04.2018
9660
2 дақиқада ўқилади

Шанхайда илк ҳайдовчисиз метро линияси очилди (суратлар)

Фото: Chinanews

Шанхайда илк тўлиқ автоматлаштирилган метро линияси ишга тушди, ҳайдовчисиз вагонлар Пужанда яшовчи кишиларга шаҳар марказига етиб олишнинг қулай ва футуристик воситасидир. Medium нашри шу ҳақида хабар берди. 

6,7 километрли Пужан метро линияси олти станцияга эга - Huizhen Road'дан Shendu Highway станциясигача, бу ердан йўловчилар 8-линияга ўтишлари мумкин бўлади, метрода  ҳаракатланиш 15 дақиқача вақтни олади.

Фото: Chinanews

APM (Automated People Mover) Шанхайдаги биринчи тўлиқ масофадан назорат қилинувчи метро линиясидир. 

Кўп йўловчилар Жанубий Шанхайнинг манзараларини кўриб, завқланиб кетишади.

Фото: Chinanews
Фото: Chinanews
Фото: Chinanews

Илк бир неча ойда ҳеч қандай кутилмаган муаммолар юзага келмаслиги учун платформаларда ҳам, вагонларнинг ичида ҳам метро ходимлари бўлиши кўзда тутилган. 

Линия поездларида ҳайдовчилар йўқлигидан ташқари, улар оддий метро вагонларига нисбатан енгил ва энергосамарали ҳамдир. Шунингдек улар шовқинни камайтирувчи резина шиналари билан таъминланган. 

Бугунга келиб APM дунёнинг бир неча шаҳрида, жумладан Ҳонконг, Пекин ва Гуанжоуда йўлга қўйилган. Пужанг линияси Франциянинг Keolis транспорт гуруҳи ёрдамида лойиҳалаштирилган ва қурилган. Keolis автоматлаштирилган метрополитен операциялари соҳасида жаҳон етакчиси ҳисобланади. 

 

Мавзуга оид