Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:55 / 03.04.2018
18628
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик шахс Москвадаги қурилаётган мактабда ИШИДга жангариларни ёллаган
Фото: RTL
ИШИД тарафдори Москвадаги қурилаётган мактаблардан бирининг ҳудудида Сурияга юбориш учун жангариларни ёллаган, у шу ернинг ўзида истиқомат қилган. Бу ҳақда Россия пойтахтининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар берди.
Ўзбекистонлик 26 ёшли Анвар Маҳмудов март ойи охирида қўлга олинган. «Террорчилик фаолиятига кўмак кўрсатиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди РЕН ТВ.
Ушбу шахс мамлакатга кириш қоидаларини бузгани учун ушланган. Кейинчалик ижтимоий тармоқлардаги унинг саҳифаларида терроризмни оқлаш белгилари аниқланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш