Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ИШИД ҳарбий мағлубиятдан сўнг ҳам хавфли эканини маълум қилди
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи ҳамон хавфли. Бу унинг ҳарбий мағлубиятига қарамай, юз бермоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» РФ етакчисининг Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатига асосан хабар берди, уни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ўқиб эшиттирган.
«Ўз ҳарбий мағлубиятига қарамай, бу террорчилик гуруҳи (ИШИД) деструктив салоҳият, тактикани тез ўзгартириш ва жаҳоннинг турли давлатлари ҳамда минтақаларида ҳужумлар амалга ошириш имкониятига эга бўлиб қолмоқда. Бошқа экстремистик тузилмалар ҳам катта хавф туғдиради», - дейилади мурожаатномада.
Шунингдек президентнинг таъкидлашича, кўп томонлама ўзаро алоқаларнинг янги шакллари ҳақида ўйлаш керак, улар терроризм билан курашда эришилган муваффақиятларни мустаҳкамлаши, ҳамда бу таҳдид янада тарқалишининг олдини олиши даркор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФХХ ўтган йил Россияда 29 терактдан 25тасининг олдини олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026