Жаҳон | 09:49 / 04.04.2018
3790
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея Жанубдан ишчи учрашувни бир кунга суришни сўради

Фото: Reuters

Шимолий Корея Жанубий Кореяга аввал 4 апрелга белгиланган учрашувни 5 апрелга кўчиришни сўради. Бу ҳақда KBS телеканали маълум қилди.  

Учрашувда икки давлат вакиллари Кореялараро саммитга тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.    

Маълум қилинишича, учрашув кўчирилиши сўралган мурожаатда Шимолий Кореянинг 6 кишидан иборат делегацияси таркиби ҳақидаги маълумот музокаралар куни тақдим қилиниши маълум қилинган. Жанубий Корея Шимолнинг таклифига рози бўлган.

Аввалроқ Сеул Пхеньянни 7 кишидан иборат делегацияси таркибидан хабардор қилган. Делегацияга Жанубий Корея президентининг баённома масалалари бўйича маслаҳатчиси Чо Хан Ги бошчилик қилади. Бўлиб ўтажак учрашувда томонлар баённома, хавфсизлик ва икки давлат етакчилари музокараларининг ёритилиши масалаларини муҳокама қилишмоқчи. Икки давлат етакчилари учрашуви эса Пханмунджом чегара пунктида 27 апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид