Жаҳон | 00:24 / 04.04.2018
6082
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика билан чегарани қўриқлашга ҳарбийларни жалб қилмоқчи

Фото: AFP 2018 / Mandel Ngan

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарани қўриқлашга ҳарбийларни жалб қилишини айтди.

“Чегарамизни ҳарбийларимиз иштирокида қўриқлаймиз. Бу олдинга қатта қадамдир”, деб айтган Трамп журналистларга.

Бироқ Трамп бу қандай қилиб амалга оширилишига ойдинлик киритмаган.

АҚШ конгресси мартда Трамп имзолашга мажбур бўлган мамлакат бюджетини қабул қилди. Унда Трамп маъмурияти Мексика билан чегарада девор қурилишига сўраган 25 млрд доллар ўрнига 1,6 млрд долларгина ажратилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид